Эрдўған қачон истеъфога чиқишини айтди
Олам
−
09 Март
11750Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған узоқ йиллик ҳокимиятдан сўнг, 2028 йилда янги президентлик муддатига даъвогарлик қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 8 март куни Украина Президенти Владимир Зеленский билан ўтказган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакатда жорий йилнинг 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар у иштирок этадиган охирги сайлов бўлади.
“Мен учун бу финал. Қонун томонидан менга берилган мандатга кўра, бу менинг охирги сайловларим бўлди. Натижада мендан кейин келадиган укаларимга ишлар ўтказилади”, деган Эрдўған.
Қайд этиш жоизки, муниципал сайловлар доирасида мамлакатдаги муниципалитетлар раҳбарлари учун овоз бериш бўлиб ўтади. Улар ҳукмрон партия учун жуда муҳим, чунки ҳозир энг йирик шаҳарлар – Истанбул ва Анқарада мухолифат ҳокимият тепасида.
Маълумот учун, 70 ёшли Эрдўған 2014 йилдан буён Туркия Президенти, 2003 йилдан буён эса Туркия Бош вазири лавозимида ишлаб келган. Ўтган май ойида у навбатдаги президентлик муддатига сайланган эди.
LiveБарчаси