“СамПи“да коронавирус аниқланди. Шифохона карантинга ёпилди
Жамият
−
19 Апрель 2020
14377Республика перинатал марказида (СамПи) ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус аниқланди. Шу муносабат билан ушбу марказ карантинга ёпилди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов АОКА штабдаги брифингда маълум қилди.
“16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. У махсус ажратилган 3 туғруқхонага кўчирилди. РПМ карантинга ёпилди“ дейди Ҳабибулла Оқилов.
Таъкидланишича, ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмади. Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилади.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги 7-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғуруқхона ҳам карантинга ёпилгани маълум қилинган.
LiveБарчаси