Тошкентдаги яна бир шифохона ва оилавий поликлиника карантинга ёпилди
Жамият
−
14 Апрель 2020
11527Тошкент шаҳридаги 7-сонли шифохона карантинга ёпилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков брифинг вақтида маълум қилди.
Отабековга Тошкент шаҳридаги 7-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилгани тўғрисида савол берилган. Саволга жавобам масъул қуйидагича жавоб берди:
“Ҳа, тўғри. 7-шаҳар клиник касалхонаси ва Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди”.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғуруқ комплекси карантинга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 1054 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 89 нафари соғайган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor