“СамПи“да коронавирус аниқланди. Шифохона карантинга ёпилди
Жамият
−
19 Апрель 2020 14992 1 дақиқа
Республика перинатал марказида (СамПи) ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус аниқланди. Шу муносабат билан ушбу марказ карантинга ёпилди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов АОКА штабдаги брифингда маълум қилди.
“16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. У махсус ажратилган 3 туғруқхонага кўчирилди. РПМ карантинга ёпилди“ дейди Ҳабибулла Оқилов.
Таъкидланишича, ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмади. Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилади.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги 7-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғуруқхона ҳам карантинга ёпилгани маълум қилинган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025