Курс UZS

USD

12 892.97

12.97

EUR

13 541.49

34.23

RUB

123.38

-0.63

Самарқандда “КамАЗ” аёл ва унинг 2 нафар фарзандини уриб юборди (видео)

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида “КамАЗ” русумли юк машинаси пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев маълум қилди.

Ҳодиса 4 июнь куни соат 16:30 ларда Нуробод тумани “Меҳнаткаш” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Ғўзор” А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида содир бўлган. 1999 йилда туғилган ҳайдовчи П.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган “КамАЗ-53212” русумли юк автомашинасида ҳаракатланиб бориши давомида, пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган Ж.Ф. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юборган.

Оқибатда 2 нафар вояга етмаганлар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд Камаз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг