Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
11:02
16865Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
15 декабрда ва 16 декабрга ўтар кечаси республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.
15 декабрдан ҳаво ҳарорати пасайиб, 16-17 декабрь кунлари кечалари 8-13 даража совуққача, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Йўлларда яхмалак кузатилади.