Самарқандда ўқувчига қўл кўтарган директор ўринбосари жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
11:09
2927Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 26-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўқувчига қўл кўтаргани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Унга кўра, 26-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари М.Ш. 8-"А" синфга 2-соатда тарбия фанидан дарси ўтиш жараёнида ўқувчи Х.А.нинг дафтари йўқлиги учун зиддият келиб чиққани аниқланган.
Ўқитувчи М.Ш. ушбу ҳаракатлари билан “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси ва 21-моддаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги” 282-сонли буйруғининг 2-боб 13-бандини қўпол равишда бузгани учун унга нисбатан 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг тегишли буйруғига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ўқувчини калтаклаган ўқитувчи интизомий жазога тортилганди.
LiveБарчаси