Ўқувчини калтаклаган ўқитувчи интизомий жазога тортилди

Жамият

image

 

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида мактаб ўқувчиси информатика ўқитувчиси томонидан аёвсиз калтаклангани хабар қилинганди. Ҳолатни мактаб маъмурияти назоратга олган, ўқитувчининг хатти-ҳаракатини қоралаб, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур нохуш вазият жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 13:30 -14:00 атрофида мактаб синф хонасида содир бўлган. Ҳолат дарс хонасидаги кузатув камерасига тушган. Унда катта ёшли йигит, ўқувчи боланинг ортидан келиб, синф хонада калтаклаганини кўриш мумкин. Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, видеотасвирлардаги катта ёшли йигит ушбу мактабнинг информатика фани ўқитувчиси М.А. бўлиб, ўқувчи эса мактабнинг 9-синф ўқувчиси О.С. дир.

"Аниқланишича, ўқувчи О.С, дарс вақтида ўқитувчига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатгани, ўқувчиларга дарсни ўзлаштиришда халақит берганлиги сабабли, ўқитувчи М.А. томонидан бир неча бор огоҳлантирилган. Шунга қарамай О.С. турли кўракда турмайдиган сўзлар билан ўқитувчини ҳақорат қилган. Натижада ўқитувчи М.А дарс тугагач ўқувчини жазоламоқчи бўлган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзага келган", дейилади хабарда.

Шундан сўнг ўқитувчига нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Ўқувчининг ота-онаси ҳам мактабга чақиртирилган, огоҳлантирилган.

"Ўқувчи О.С сентябрь ойида ҳам мактабда тартибсизлик қилганлиги сабабли унинг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган. Айни пайтда, ўқувчи мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар рўйхатида туради", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида бошланғич синф ўқитувчиси 5-синфда ўқийдиган ўғли билан жанжаллашгани учун 7-синф ўқувчини мактаб олдида калтаклаган ва ортидан тош отганди. Ҳолат мактабнинг кузатув камерасига тушиб қолган. Педагогга нисбатан ўқитувчига мос бўлмаган хатти-ҳаракат қилгани, мактабнинг ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузгани учун “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи ўқувчи Оққўрғон макта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг