Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини калтаклади
3-саҳифа
−
28 Ноябрь
7216Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида мактаб ўқувчиси информатика ўқитувчиси томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2024 йил 9 октябрь куни Оққўрғон туманида жойлашган 6-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси 34 ёшли М.А. (эркак) мазкур фандан қўшимча дарс ўтаётган вақтида 9-синф ўқувчиси 2009 йилда туғилган Қ.С. (ўғил бола) дарс жараёнида ўқитувчини гўёки чалғитгани туфайли ўқувчини ҳақорат қилиб, уриб дўппослаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Оққўрғон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вояга етмаган Қ.С.га нисбатан жароҳат даражасини аниқлаш бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
“Бу борада қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-мактабнинг 9-синф ўқувчиси бир нечта ўқувчилар томонидан жисмоний тарбия дарсида аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси