Бурни синган ўқувчи жисмоний тарбия дарсида калтаклангани маълум бўлди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь
5293Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-мактабнинг 9-синф ўқувчиси бир нечта ўқувчилар томонидан аёвсиз калтакланиши оқибатида бурни сингани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-мактабнинг 9-синф ўқувчиси А.С. жисмоний тарбия дарси машғулотида синфдоши А.Э. ўртасида зиддият келиб чиқиб, А.Э. ва бошқа ўқувчилар томонидан калтакланган. Оқибатда танасининг турли жойларига жароҳат етказилиб, бурун қисми шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. А.С.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 3-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув рўй берганди. Ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтган тартибсизлик бўйича шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия ходимлари ва мактаб маъмурияти томонидан тезкор ўрганиш ўтказилиб, ўқувчиларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь