Навоийда мактаб ўқувчилари оммавий муштлашди (видео)
3-саҳифа
−
31 Октябрь
19123Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 11-синф ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 28 октябрь куни Зарафшон шаҳрида жойлашган 3-сонли мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари ўртасида танаффус пайтида юзага келган.
Ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтган тартибсизлик бўйича шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия ходимлари ва мактаб маъмурияти томонидан тезкор ўрганиш ўтказилиб, ўқувчиларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилган.
“Тартибсизликни келтириб чиқарган ва иштирок этган ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳамда мактаб раҳбарияти ва масъул ходимлари иш фаолиятига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан ишлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги спорт мажмуасида мактаб ўқувчилари муштлашганди.