Хоразмда ўқитувчи ўқувчини калтаклаб, уни тош билан қувлади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги 7-сонли мактаб ўқитувчиси мактаб олдида ўқувчини калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 7 ноябрь куни содир бўлган. Мактабнинг 5-синф ҳамда 7-синф ўқувчилари ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда 5-синф ўқувчисининг онаси, яъни шу мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўғли билан жанжаллашгани учун 7-синф ўқувчини мактаб олдида калтаклаган ва ортидан тош отган. Ҳолат мактабнинг кузатув камерасига тушиб қолган.

Билдирилишича, мазкур педагогга нисбатан ўқитувчига мос бўлмаган хатти-ҳаракат қилгани, мактабнинг ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузгани учун “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида аёл ўқувчилар олдида ўқитувчини дўппослагани ҳақида хабар берилганди. Ўқитувчини урган аёлга эса жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шовот тумани Хоразм вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг