Хоразмда банк жойлашган бинода катта ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
25 Сентябрь
5084Бугун, 25 сентябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган банк жойлашган бинонинг ижарага берилган юқори қаватида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, “Навбаҳор” МФЙ Тинчлик кўчасида жойлашган ушбу бинода соат 11:05 да ёнғин юзага келгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 11:10 да ҳодиса жойига етиб бориб, аланга соат 11:30 да ўраб олинган ва соат 12:22 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бино том қисмининг тахминан 30 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида корхонанинг 150 квадрат метр майдони зарарланиб, амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.