Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
21 Сентябрь
4013Кеча, 20 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 21:43 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига Юқори Чирчиқ тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, айтилган манзилга ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 21:48 да етиб бориб, аланга 22:40 да қуршаб олинган. Натижада ёнғин соат 23:56 да тўлиқ бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга жами 8 та техника ва 50 нафарга яқин шахсий таркиб жалб этилган.
Ёнғин оқибатида корхонанинг 150 квадрат метр майдони зарарланиб, амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиққанди.