Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
19 Сентябрь
2910Кеча, 18 сентябрь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:09 да Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 15:14 да етиб бориб, ёнғин соат 15:42 да қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган тикувчилик корхонасида ва Олмазор туманида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлганди.