Тошкентдаги мебель цехида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 18 сентябрь куни соат 07:28 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат  07:58 да қуршаб олиниб, соат 08:56 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Ёнғинни бартараф этиш жараёни Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи назоратида амалга оширилди. Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги бўёқ заводида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made