Тошкентдаги бўёқ цехида чиққан ёнғин ўчирилди
3-саҳифа
−
10 Сентябрь
2616Аввалроқ, Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин чиққани хабар берилганди. Ўт ўчириш экипажлари томонидан ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин соат 17:00 да қуршаб олиниб, соат 18:56 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Билдирилишича, ёнғинни бартараф этиш жараёни Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев назоратида амалга оширилган. Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, “Бектўпи” МФЙ Дийдор кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганди.
LiveБарчаси