Чилонзорда мебель цехи ёнди (видео)
3-саҳифа
−
27 Февраль
6713Бугун, 27 февраль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, "Бектўпи" МФЙ Дийдор кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 00:13 да ёнғин содир бўлгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 00:17 да етиб бориб, ёнғин 01:29 да ўраб олинган. Соат 05:52 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилган.
Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 5 нафар ишчи ёнғиндан қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида халок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида ёнғин чиққанди.
LiveБарчаси