“Пойтахт” бизнес марказида ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 9 февраль куни Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Юнусобод туманидаги собиқ “Пойтахт” бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар ФВБга соат 11:40 да келиб тушган.

Шунга кўра, тўртта ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борган ва соат 11:51 да ёнғин ўчирилган. Бинода қурилиш материаллари ёнган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", дейилади вазирликнинг хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент “Пойтахт” бизнес маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made