Самарқандда 5,5 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлаганлар ушланди
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2024
3552Самарқанд вилоятида 3 та қоидабузарлик оқибатида 5,5 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Қайд этилишича, Тойлоқ туманида жойлашган “S.Sh.O.” фермер хўжалиги фойдаланилган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилмай келиши оқибатида таъминот корхонасига 4 млрд 637 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
Шунингдек, ушбу тумандаги "P.A.O." МЧЖ (537,7 млн сўм) "P.M.W." МЧЖда (371,3 млн сўм) табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилмай келгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 26,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган металлни қайта ишлаш заводи фош этилганди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь