Самарқандда Cybertruck ҳайдовчиси жаримага тортилди
3-саҳифа
−
12:14
8705Жорий йилнинг 14 декабрь куни Самарқандда Tesla Cybertruck русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл-патрул хизмати ходими томонидан тўхтатилиб, автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб юргани аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи Самарқанд шаҳар Мирсаид Барака кўчасида Tesla Cybertruck’ни бошқариб келаётганда қонуний тартибда тўхтатилган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёзда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров томига автомат ўрнатилган Cybertruck’да Грозний бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видеони эълон қилган ва электрокарни Илон Маскдан олганини айтганди. Бироқ Илон Маск буни рад этди ва кейинчалик Қодиров ҳам бу ҳазил бўлганини тушунтирди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси