“Самарқанд қоғози” ҳам патентланди
Жамият
−
05 Июль
2263“Самарқанд қоғози” ҳам географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси хабар берди.
Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Абдуҳалимов “Конигил-Мерос” ҳунармандчилик маркази раҳбари Зариф Мухторовга “Самарқанд қоғози” географик кўрсаткич ҳужжатини топширган.
Маълумот учун, географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва унинг сифати, машҳурлиги ёки бошқа белгилари ўша ҳудуднинг табиий, инсоний ва тарихий омилларига чамбарчас боғлиқ бўлганини ифодаловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 24 август куни “Ғиждувон шашлик”, 2024 йил 8 январь куни эса “Ғузор тандир гўшти”, жорий йил 4 февраль куни дунёга машҳур “Самарқанд нони” ва июнь ойида “Хоразм тухумбараги”, “Андижон дўпписи”, “Сўқоқ сомсаси” ҳамда “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганди.
LiveБарчаси