Тухумбарак ҳам патентланди

Жамият

image

Адлия вазирлиги томонидан Хоразм вилоятига хос бўлган тухумбарак миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда бугун, 13 июнь куни вазирлик хабар берди. 

Қайд этиш жоиз, мазкур таом ўзига хос тайёрланиш усули, таркиби ва қадимий анъаналарга асосланганлиги билан ажралиб туради. Тухумбарак асосан Хоразм вилояти аҳолиси орасида кенг тарқалган бўлиб, ушбу ҳудуднинг бой маданий-гастрономик меросини акс эттиради.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши бу таомни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, сифат ва нуфузини сақлаб қолиш ҳамда Хоразмнинг ҳудудий бренди сифатида тарғиб қилиш имконини беради.

Маълумот учун, Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади. Унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 24 август куни “Ғиждувон шашлик”, 2024 йил 8 январь куни эса “Ғузор тандир гўшти”, жорий йил 4 февраль куни дунёга машҳур “Самарқанд нони”  географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм географик кўрсаткич тухумбарак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг