“Самарқанд нўхат шўраги” ҳам патентланди
Жамият
−
03 Июль 6614 1 дақиқа
“Самарқанд нўхат шўраги” ҳам географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Адлия вазирлиги томонидан Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат топширилган.
Маълумот учун, географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва унинг сифати, машҳурлиги ёки бошқа белгилари ўша ҳудуднинг табиий, инсоний ва тарихий омилларига чамбарчас боғлиқ бўлганини ифодаловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 24 август куни “Ғиждувон шашлик”, 2024 йил 8 январь куни эса “Ғузор тандир гўшти”, жорий йил 4 февраль куни дунёга машҳур “Самарқанд нони” ва июнь ойида “Хоразм тухумбараги”, “Андижон дўпписи” ҳамда “Сўқоқ сомсаси” географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганди.
Live
Барчаси