Самарадан 940 нафар ўзбекистонлик қайтарилмоқда
Жамият
−
27 Сентябрь 2020
4396Кеча, 27 сентябрь куни Самара вилоятидан 940 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари поездда уйларига жўнатилди. Бу ҳақда ТАССга вилоят ҳукумати Матбуот хизмати хабар берган.
"Бугун Самара вилоятидан Ўзбекистоннинг 943 фуқароси поездда жўнаб кетди", дейилади матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ, Ўзбекистондан келган муҳожирлар Самара вилоятида вақтинча яшаш жойида тўпланиб қолгани, уларнинг барчаси ўз ватанига қайтиш учун минтақага келгани, аммо ёпиқ чегаралар туфайли қолиб кетгани хабар қилингани эди. Биргина сентябрь ойида 6 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси поездлар ва самолётлар орқали минтақадан олиб чиқиб кетилган.
Вилоят ҳукумати маълумотларига кўра, Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирлари шу йилнинг май ойи бошларида Россиянинг барча ҳудудларидан Самара вилоятига кела бошлаган. Улар учун аввал большечерниговский округида, энди Кинельский туманида чодирлар лагери ташкил этилган. Таъкидланишича, бу ерда ҳам чет эл фуқаролари, ҳам маҳаллий аҳоли хавфсизлиги таъминланган.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россиянинг Новосибирск ва Самара вилоятларидан 2 мингга яқин Ўзбекистон фуароси махсус поезд рейсида ортга қайтарилди. Шунингдек, жорий йилнинг 23 сентбярь куни Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилди. Ҳудудда 15 та автобус юборилди. Бугун, 27 сентябрь куни ушбу автобуслар орқали фуқаролар Ватанга қайтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь