Ўзбекистонлик мигрантларнинг келгуси тақдири не кечади? ТИВ расмийси билан суҳбат
Интервью
−
23 Сентябрь 2020
110622020 йил 20 август ҳолатига хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони 2 миллиондан ошиб, 2 миллион 40 870 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 992 610 нафари расман ишга жойлашган, 1 миллион 48 260 нафари эса норасмий меҳнат муҳожири бўлиб қолмоқда.
Пандемия даврида меҳнат мигрантлари оғир аҳволда ишсиз қолгани, улардан кўплари Ўзбекистонга қайтолмай сарсон бўлгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Бу қарор хорижга ишга кетиш ниятида бўлган ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлиги, уларни иш билан таъминланиши хорижда алданиб қолмаслиги учун жуда муҳим деб эътироф этилмоқда.
QALAMPIR.UZ Ташқи ишлар вазирлиги, консуллик ҳуқуқий департаменти бошқармаси бошлиғи Бурхон Алиқулов билан суҳбатлашди.
Суҳбат қуйидаги саволлар атрофида кечди:
– Янги Ўзбекистонга чет элга мигрантлар тайёрлаш нимага керак?
– Мигрантларнинг ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий муҳофазасида ўзгариш бўладими?
– Ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова Туркиянинг Анқара шаҳрида сирли ўлим топишига Ўзбекистоннинг муносабати қандай? Бу масала қандай ечим топади?
– Ўзбекистон хорижда меҳнат фаолиятини юритиб келган фуқаролардан солиқ ундириши қанчалик тўғри?
– Пандемия даврида Россия, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатлардан қайтишни истаган мигрантлар нима учун муаммоларга дуч келди? Нега бунда элчихоналар ва консулликларнинг фаоллиги сезилмади?
Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи Бурхон Алиқулов билан видеоинтервьюни тўлиқ шаклда QALAMPIR.UZʼнинг YouTubeʼдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.