Россиядан икки мингга яқин ўзбекистонлик олиб келинди

Жамият

image

Бугун, 21 сентябрь куни Россиянинг Новосибирск ва Самара вилоятларидан 2 мингга яқин Ўзбекистон фуароси махсус поезд рейсида ортга қайтарилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан “Тошкент – Новосибирск – Тошкент” ва “Тошкент – Кинел – Тошкент” йўналишларида Россия Федерациясининг Новосибирск ва Самара вилоятларига Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун иккита поезд юборилган эди.

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 854 нафар йўловчи билан Новосибирск станциясидан йўлга чиққан эди. Бугун ушбу поезд Ўзбекистонга кириб келди ва Поп 2 станциясида кутиб олинди.

1

Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар Наманган вилояти транспорт бошқармаси томонидан ажратилган автобусларда Поп туманидаги карантин зонасига етказилди.

Шунингдек, 938 нафар ўзбекистонлик билан 19 сентябрь куни Кинел станциясидан Ўзбекистонга жўнаган поезд бугун Тошкент жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг