Россияда қийин аҳволда қолган она ва болалари Ўзбекистонга қайтарилди

−

image

Россиянинг Новосибирск шаҳрида миграция қонунчилигини бузгани учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган ўзбекистонлик аёл озод қилинди. Унинг 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзандлари ҳам онаси билан бирга Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, аёлнинг вояга етмаган фарзандлари онаси вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилганидан сўнг Новосибирскдаги уйига олиб кетилган.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси дипломатлари бир кун ичида вақтинча сақлаш маркази ҳамда Гўдаклар уйи раҳбарияти билан музокаралар ўтказган. Натижада аёлнинг озод қилинишига эришилиб, унинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур ҳужжатлар тезкорлик билан расмийлаштирилган.

Шунингдек, дипломатлар болаларни “Толмачёво” халқаро аэропортига олиб келишни ташкил этган. У ерда фарзандлар онаси билан учрашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида мушкул вазиятга тушиб қолган уч нафар ўзбекистонлик аёл тўрт нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга мамлакатга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends