Салоҳ янги рекорд ўрнатди

Спорт

image

“Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ “мерсисайдликлар” футболчилари орасида Англия чемпионати жорий мавсумида голли узатма бериш бўйича рекордни янгилади. Бу ҳақда “SquawkaРхабар берди.

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши ўйинда (2:0) Салоҳ гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Бу голли узатма вингер учун жорий мавсум Англия чемпионатидаги 16-ассист бўлди. У 1995-96 йилги мавсумда Стив Макманаманнинг 15 голли узатма рекордини янгилади.

Жорий мавсумда 32 ёшли Муҳаммад Салоҳ клуб сафида барча турнирлар доирасида 38 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, АПЛда ортда қолган 26 та турдан кейин “Ливерпуль” 64 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган “Манчестер Сити” эса 44 очко билан 4-ўринни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг