Эрдўған Муҳаммад Салоҳ билан учрашмоқчи – ОАВ
Спорт
−
17:54 258 1 дақиқа
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳни учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақда “Fotomac” нашри хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, бу масала Эрдоғаннинг яқинда “Трабзонспор” клуби президенти Эртуғрул Дўған ва клуб раҳбарияти билан учрашувида муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, Эрдоған Салоҳ ҳақида сўраган. Шундан сўнг Дўған унга мисрлик футболчининг Туркия президенти билан шахсан учрашиш истаги борлигини маълум қилган.
Бунга жавобан Эрдоған ёрдамчиларига имкон қадар тезроқ учрашув ташкил қилишни буюрган.
Учрашув Анқарадаги Президентлик мажмуасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ҳозирча кўришиш белгиланмаган. Унинг санаси ҳар икки томоннинг иш жадвалига қараб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ жорий йилнинг ёзида “Ливерпуль” эркин агент сифатида “Трабзонспор” жамоаси таркибига келиб қўшилганди. Ҳозирда мисрлик ҳужумчи Туркия клуби сафида 6 учрашувда майдонга тушди ва 4 та голга муаллифлик қилди.
Live
Барчаси