Салоҳ судга чақирилмоқда

Спорт

image

Қоҳира суди Миср терма жамоаси сардори ва “Трабзонспор” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни адвокатлик хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ фуқаролик иши бўйича жорий йилнинг 4 октябрь куни суд мажлисида иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда “Masrawy” нашри хабар берди.

Аввалроқ суд футболчини шахсан судга келиб, қасамёд қабул қилишга мажбурлаган эди. Бироқ Салоҳ навбатдаги мажлисда иштирок этмади. Шундан сўнг суд унга янги мажлис санаси ҳақида хабар беришни буюрди.

Мисрлик адвокат Амр Мурси Абд ал-Тавоб Салоҳдан юридик ва маъмурий ишлар, суд жараёнлари ҳамда маслаҳат хизматлари учун тўловларни талаб қилмоқда. Шунингдек, у моддий ва маънавий зарар учун компенсация сўраган. Адвокат 2012 йил 20 июлда унга берилган умумий ишончномага таяниб, Салоҳнинг юридик масалаларини ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлганини таъкидламоқда.

Суд аввалроқ Салоҳнинг қасамёд қабул қилиш учун келмаслиги ёки ундан бош тортиши қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирган.

Айни пайтда мазкур иш фуқаролик иши бўлиб, суд Салоҳнинг адвокат олдида қарзи бор-йўқлигини ҳали аниқламаган. Якуний қарор чиқарилмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг