Салоҳ севимли футболчиси кимлигини ошкор қилди
Спорт
−
03 Март
14266Жорий мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бири, “Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ ўзининг севимли футболчиси номини айтди. Мисрлик футболчи мерсисайдлик афсонавий Стивен Жеррардни алоҳида эътироф этди.
“Мен PlayStation'да Жеррардни ўйнатишни яхши кўрардим. У мен доимо танлаган ягона футболчи. У узоқдан зарба бериб, кўп гол урарди. Мен у билан икки марта учрашдим ва у ақл бовар қилмайдиган даражада катта шахс”, дейди мисрлик футболчи.
Жорий мавсумда 32 ёшли Муҳаммад Салоҳ клуб сафида барча турнирлар доирасида 39 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Айни дамда мисрлик футболчи Премьер-лига тўпурарлик пойгасида пешқадамлик қилмоқда ва шунингдек, 2025 йилги “Олтин тўп” мукофоти учун фаворит бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг собиқ футболчиси Серхио Рамос айни вақтда севимли футболчилари ким эканлигини айтганди.
LiveБарчаси