Салоҳ Рунидан ўзиб кетди

Спорт

image

4 декабрь куни “Ливерпуль” Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Ньюкасл”ни қабул қилиб, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу ўйинда мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ дубл қайд этди ва голли узатмани амалга оширди.

Шу тариқа мисрлик футболчи гол+пас амалга оширган ўйинлар сони бўйича Англия чемпионатининг мутлақ рекордини ўрнатди. Ҳужумчи 37 та ўйинда икки ёки ундан ортиқ самарали ҳаракатни амалга оширди. 

Бу кўрсаткич бўйича Салоҳ англиялик афсонавий футболчи Уэйн Рунини қувиб ўтди. Руни 36 та ўйинда икки ёки ундан ортиқ самарали ҳаракатни амалга оширган. 

Эътиборлиси, Салоҳ англиялик футболчидан АПЛда 214 та кам ўйин ўтказди.

Жорий мавсумда Салоҳ клуб сафида барча турнирларда 21 ўйин ўтказиб, 15 гол урди ва 12 голга ҳаммуалифлик қилди. Мисрлик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Уэйн Руни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг