Салоҳ АПЛ афсоналарининг натижасини такрорлади

Спорт

image

“Ливерпуль”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг собиқ футболчилари Алан Ширер, Терри Анри ва Робин ван Персининг ноёб ютуғини такрорлади. АПЛдаги сўнгги 100 та ўйинда Салоҳ 100 та самарали ҳаракатни амалга оширди (62 та гол ва 38 та голли узатма). 

Салоҳгача бу натижаг фақат Анри, ван Перси ва Ширер эришган эди.

Мисрлик футболчи “Ливерпуль”да 2017 йилнинг ёзидан буён тўп сурмоқда. “Қизиллар” билан ҳужумчи Англия Премьер-лигаси, ички кубоклар, Европа Чемпионлар лигаси ва FIFA клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Жорий мавсумда Салоҳ клуб сафида барча турнирлар доирасида 35 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” 50 миллион еврога баҳолаётган 32 ёшли футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси шу йил ёзида ниҳоясига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Робин ван Перси Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Терри Анри Алан Ширер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг