Салоҳ Агуэродан ўзиб кетди
Спорт
−
21 Октябрь
1669“Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ кеча, 20 октябрь куни “Челси” билан Англия чемпионати доирасида бўлиб ўтган учрашувда (2:1) гол ва голли узатмага муаллифлик қилди. 32 ёшли мисрлик футболчи ўйиннинг 29-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 51-дақиқада ҳужумчи якуний ҳисобни ўрнатган Кертис Жонсга узатмани амалга оширди ва “Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэронинг натижасини янгилади.
Ҳозирда футболчи АПЛда “Ливерпуль” сафида 232 та самарали ҳаракат қилган – 160 та гол ва 72 та голли узатма. Салоҳ битта клуб таркибида Англия чемпионатида гол+пас тизимидан фойдаланган ҳолда энг кўп очко тўплаган футболчилар рўйхатида 6-ўринни эгаллади. Бу борада Агуэро ҳисобида 231 очко бор.
Салоҳнинг навбатдаги мақсади Фрэнк Лэмпард 237 очколик натижасидан ўзиб кетиш ҳисобланади. Уэйн Руни гол+пас тизимидан фойдаланган ҳолда 276 очко билан 1-ўринни банд этган.
Жорий мавсумда мисрлик футболчи Англия чемпионатининг 8 та учрашувида 5 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди.