“Рубин” тез орада ўзбекистонлик футболчининг трансферини эълон қилади
Спорт
−
14 Сентябрь 2023
6162Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пари НН” клубининг 22 ёшли ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев “Рубин” клубига кўчиб ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда “Татар Информ” хабар берди.
Манбага кўра, Иброҳимҳалил Йўлдошев Қозон клуби сафига ижара ҳуқуқи асосида қўшилади. Агар бу тарансфер тасдиқланса, “Рубин” жамоасидаги ўзбекистонлик футболчилар сони 3 нафарга етади. Ҳозирда Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевлар ҳам қозонликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.
“Рубин” клубининг расмий саҳифаларида жойланган қуйидаги видеода ҳам айнан Ўзбекистонлик футболчининг трансферига ишора қилинган.
Маълумот учун, “Transfermarkt” порталида Йўлдошевнинг ўтиш қиймати 900 минг еврога баҳоланган. У ортда қолган мавсумда Россия чемпионатида “Пари НН” билан 28 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иброҳимҳалил Йўлдошев Наманганнинг “Навбаҳор” клубига ўтишни истамаган эди. Шунингдек, унга Россия Премьер-лигасининг энг номдор клубларидан ҳисобланган “Спартак” жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирган.
LiveБарчаси