Париж-2024: Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоа сафини тарк этди
Спорт
−
26 Июль
31036Парижда давом этаётган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида тўп тепаётган Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоа сафини тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, 23 ёшли футболчи фарзандининг бетоблиги боис, Париж шаҳрини тарк этишга мажбур бўлган.
Маълумот учун, Йўлдошев Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби аъзоси ҳисобланади. Трансфер нархи 800 минг еврога баҳоланган футболчи жорий мавсум клуб сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Олимпиададаги кейинги ўйинини 27 июль куни Миср жамоасига қарши ўтказади.
LiveБарчаси