Ростовдаги портлаш қурбонлари сони 22 нафарга етди
Олам
−
30 Июль 2023
17318Жорий йилнинг 28 июль куни Россиянинг Ростов вилояти Таганрог шаҳридаги кафелардан бирида портлаш содир бўлганди. Ҳозирда портлаш қурбонлари сони 22 нафарга етди. Бу ҳақда вилоят ҳудудий Cиёсат ва оммавий коммуникациялар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, қурбонлар орасида бир бола ҳам бор. Тўққиз киши турли тан жароҳатлари билан шаҳар шифохонасида қолмоқда.
Шаҳарда жабрланганлар учун ишонч телефони ишга туширилган.
Маълум қилинишича, тўққиз нафар фуқаро фавқулодда вазият натижасида соғлиғини йўқотган тақдирда бир марталик нафақани вилоят бюджетидан тўлаш учун ариза олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 апрель куни Россиянинг яна бир шаҳри Санкт-Петербургдаги кафеда ҳам портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида ўшанда таниқли блогер ва ҳарбий мухбир Владлен Татарский ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси