Россиянинг нияти АҚШ ҳукмронлигига чек қўйиш – Лавров

Олам

image

Россиянинг Украинадаги махсус операцияси АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг ўйламасдан ҳукмронлик қилиш курсига чек қўйишга қаратилган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бизнинг махсус ҳарбий операциямиз халқаро майдонда Қўшма Штатлар ва улар қўл остида қолган Ғарб давлатларининг тўлиқ ҳукмронлиги сари ўйламасдан кенгайиши ва бепарволик йўналишига чек қўйишга қаратилган”, дейди у.

Лавровнинг таъкидлашича, бундай ҳукмронлик халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш билан қурилган. 

Қўшма Штатлар Косово мустақиллигини референдумсиз тан олган, шунингдек, хавфсизликка таҳдид туфайли Эронда жанговар ҳаракатлар бошлаган ва шундан кейин ҳатто узр ҳам сўрамаган.

“Косовода референдумсиз мустақилликни тан олиш мумкин, аммо Қримда референдум натижасида тан олиш мумкин эмас?!”, дейди Россия ташыи идораси раҳбари.

Унга кўра, Россияда неонацистлар ва ултра-радикаллар ўсиб бораётган бир пайтда, мамлакат чегарасида, Пентагон линияси бўйлаб ўнлаб биологик лабораториялар яратилмоқда. 

“Улар биринчи навбатда биологик қуролларни яратишга қаратилган қандайдир тажрибаларни ўтказмоқда –  ҳужжатлар топилди, улар бунга шубҳа қолдирмайди. Кейин бу таҳдид океан ортида эмас, балки бизнинг чегараларимизда”, дейди Сергей Лавров.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made