Россияни “чув туширишди” – Путин

Олам

image
0:00
0:00
download
АҚШ Москванинг хавотирларини менсимади – Путин north_east

АҚШ Москванинг хавотирларини менсимади – Путин

Россияга НАТО инфратузилмасини Шарққа бир қарич ҳам олдинга силжитмасликка ваъда бериб, “чув туширишган”. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин айтиб ўтди.

“Мен бизнинг хатти-ҳаракатимиз ва [хавфсизлик кафолатлари бўйича] таклифларимиз мантиғини яна бир бор тушунтириб бермоқчиман: маълумки, бизга НАТО блоки инфратузилмасини Шарққа бир қарич ҳам силжитмаслик ваъда қилинган эди. Буни ҳамма яхши билади. 

Бугун биз НАТОнинг қаерда жойлашганини кўряпмиз: Польша, Руминия, Болтиқбўйи мамлакатлари. Улар бир нарсани айтишди, бошқасини қилишди. Халқ орасида айтганимиздек, “чув туширишди”, майли, алдашди”, деб эслади Россия Президенти Кремлда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Россия Федерацияси Президенти шундан кейин АҚШ ракетага қарши мудофаа шартномасидан чиққанини эслатди.

“Биз бундай қилмасликка кўндиришга уриндик. Бу дунёдаги асосий хавфсизлик шартномаларидан биридир. Шунга қарамай, Қўшма Штатлар ўз билганини қилди - чиқди ва энди ракетага қарши мудофаа қурилмалари Руминияда ўрнатилди ва Польшада ҳам ўрнатишяпти, агар ишлар тугалланиб бўлмаган бўлса”, дея Путин ҳозирги вазиятни тасвирлаган.

У бу мамлакатларда Россия ҳудудига ета оладиган Tomahawk ҳужумкор тизимларини ўрнатиш мумкин бўлган МК-41 ракета қурилмаси борлигини таъкидлади.

“Хўш, бу биз учун таҳдид эмасми?”, дея риторик савол берган Путин.

Президентнинг қўшимча қилишича, Ғарб Россия учун хавфсизлик кафолатлари масаласига ечим топиши мумкин, гарчи бу осон бўлмаса-да. У хавфсизлик кафолатлари мавзусидаги мулоқот давом этишига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 январь куни АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Россия Ташқи ишлар вазирлигига Вашингтондан Россиянинг хавфсизлик таклифларига ёзма жавобини олиб келганди. 

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

1507

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made