АҚШ Москванинг хавотирларини менсимади – Путин

Олам

image

АҚШнинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавобидан кўриниб турибдики, Америка томони Россиянинг асосий ташвишларини эътиборсиз қолдирган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.  

Россия Президенти Москва 26 январь куни АҚШ ва НАТОдан хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларга келиб тушган жавобларни синчиклаб таҳлил қилаётганини таъкидлаган. 

“Биз учта асосий талабимиз етарлича кўриб чиқилганини кўрмадик”, деган Президент. 

Асосий фикрлар орасида Путин альянс кенгайишининг олдини олиш, Россия чегаралари яқинида зарба берувчи қурол тизимларини жойлаштиришдан бош тортиш, шунингдек, НАТОнинг Европадаги ҳарбий инфратузилмасини 1997 йилги ҳолатга қайтаришни қайд этди. Унинг эслатишича, Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг альянс ўз инфратузилмасини шарққа кўчирмасликка ваъда берган, бироқ ҳозир бу блокга Болтиқбўйи давлатлари, Польша ва Руминия киради. 

Шу билан бирга, Президент “очиқ эшиклар” сиёсати альянс ҳужжатларининг ҳеч қаерида қайд этилмаганига эътибор қаратган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 январь куни АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Россия Ташқи ишлар вазирлигига Вашингтондан Россиянинг хавфсизлик таклифларига ёзма жавобини олиб келганди. 

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Путин

Баҳолаганлар

538

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг