АҚШ Россиянинг мислсиз талабларига жавоб берди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Россия Ташқи ишлар вазирлигига Вашингтондан Россиянинг хавфсизлик таклифларига ёзма жавобини олиб келди. Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида хабар берилди.  

“Учрашув давомида Америка дипломатик миссияси раҳбари АҚШ маъмуриятининг аввалроқ Россия томонидан тақдим этилган хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама шартнома лойиҳасига ёзма жавобини топширди”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, Салливан иккита ҳужжат топширган: бири АҚШдан, иккинчиси НАТОдан. Америка элчисининг Россия ТИВга ташрифи ярим соатга яқин давом этган. У ҳеч қандай изоҳ бермасдан Ташқи ишлар вазирлиги биносидан чиқиб кетган. 

Маълумотларга кўра, АҚШнинг жавоби Президент Жо Байден маъмурияти аллақачон Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўлган соҳалар, масалан, қурол-яроғ назорати ва шаффофроқ алоқалар каби ғояларни илгари суриши мумкин. Қайд этилишича, жавобда АҚШ оммага эълон қилганидан “бир оз батафсилроқ” тафсилотлар ҳам бўлади. 

2021 йил 17 декабрда Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва НАТОга хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифлар юборди. Ушбу ҳужжатлар лойиҳаларида Европа хавфсизлигини таъминлашнинг учта устувор йўналиши белгиланган. Биринчидан, бу НАТОни кенгайтирмаслик кафолати. Иккинчидан, минимал парвоз вақти билан Россия чегараларида зарба берувчи қуролларнинг пайдо бўлишини истисно қилиш зарурати. Учинчидан, иттифоқ чегараларини 1997 йилдаги дастлабки ҳолатига қайтариш зарурати. 

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

727

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made