Россияда ноқонуний мигрантларга амнистия қўлланиши мумкин

Олам

image

Россияда меҳнат ва миграция қонунчилиги соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган меҳнат мигрантлари учун амнистия қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 29 август куни “Коммерсанть” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бу чора ҳужжат муддати ўтган ёки мамлакатдан депортация қилиниши керак бўлган мигрантлар реестрини ишга туширишга тайёргарлик доирасида муҳокама қилинмоқда.

Назорат остидаги шахслар реэстри 2025 йилда ишга туширилиши керак, у миграция назоратини кучайтириш бўйича қабул қилинган қонун лойиҳалари пакети доирасида яратилади. Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова раислигида бўлиб ўтган миграция сиёсати бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой “ҳеч бир IТ инфратузилмаси бир вақтнинг ўзида барча ҳуқуқбузарларни маълумотлар базасига киритишни қўллаб-қувватламайди” деган.

Унинг фикрича, нисбатан кичик ҳуқуқбузарлик қилган мигрантлар учун амнистия эълон қилинса, яхши қарор қилинган бўлади. Йиғилишда қатнашган ФХХ контрразведка хизмати раҳбари Владислав Меньшиковнинг сўзларига кўра, бу ташаббусни разведка хизматлари ҳам қўллаб-қувватламоқда. 

Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, айни пайтда Россияда 630 мингга яқин ноқонуний мигрантлар бор. Вазирлик расмийларининг таъкидлашича, мамлакатда қолиш қоидаларини бузган, икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёки ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганлар ноқонуний мигрант ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати мамлакатнинг барча резидентлари тўғрисидаги ягона маълумот манбаи бўлган Федерал аҳоли реестрида жойлашган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар рўйхатини кенгайтирмоқчилиги хабар қилинганди. “Российская газета”нинг ёзишича, Россиядан рус тилини билмаган мигрантлар чиқариб юборилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made