Россияда Навальний ўлими ортидан йирик намойишлар бошланиб кетди (видео)

Олам

image

Россияда бугун, 17 февраль куни Алексей Навальний хотирасига бағишланган намойишларда камида 120 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда "ОВД-Инфо" маълум қилди.

Ҳибсга олишлар энг кўп Санкт-Петербургда бўлган (камида 56 киши), у ерда полиция Воскресенская қирғоғидаги сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорлиги олдига йиғилган одамларни тарқатиб юборган. 

Нижний Новгородда, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, камида 15 киши, Москвада 11 киши ҳибсга олинган. Навальний хотирасига бағишланган митинглар ва ҳибсга олишлар Таганрог, Брянск, Краснодар, Тверь, Белгород, Ростов-Дон ва Мурманскда ҳам бўлиб ўтган.

Москвада одамлар кеча, 16 февраль соат 17:00 дан бошлаб сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорлиги олдига Навалний хотирасига йиғилиб, гул қўйишни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний колонияда вафот этгани ҳақида Федерал жазони ижро этиш хизмати Ямал бўйича департаменти маълум қилди. Бир неча сиёсатчилар эса Навальний Кремль томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида гапирди. АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Навальнийнинг ўлими учун Путин жавобгар эканини маълум қилди. “Интерфакс” нашри томонидан шифокорлар Навальнийни жонлантиришга ярим соатдан кўп ҳаракат қилгани очиқланди. Мухолифатчининг оиласи ҳам унинг ўлимини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия намойиш Алексей Навальний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made