Россияда 60 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
27 Январь
9008Ленинград вилоятининг Бугри қишлоғидаги қурилиш майдончасида 60 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 25 январь куни “Энфильд” тураржой мажмуасининг қурилиш ишлари олиб борилаётган қисмида юз берган. Устига металл конструкцияси қулаб тушган Ўзбекистон фуқароси бошидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Марҳум Россияга ишлаш учун кўп марта борганига қарамай, миграция органларида рўйхатдан ўтмагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан “Қурилиш ёки бошқа вазифаларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноий иш қўзғатилиши мумкин.
Воқеа бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси