Россия ва Беларусь ўртасида кесиб ўтилмаган “қизил чизиқ” бор — Лукашенко
Олам
−
22 Июль 2021
3394Беларусь Президенти Александр Лукашенко Беларусь ва Россиянинг бир-бирига даъвоси борлигини, аммо мамлакатлар ҳеч қачон кесиб ўтмаган чизиқ мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Белоруссия 1” хабар берган.
“Биз (Россия Президенти Владимир Путин — таҳр.) Путин билан бу йил бир мартагина учрашмадик. Бизда яхши ва яқин муносабатлар ўрнатилди. Бир-биримизни тушунамиз, давлатларимизнинг ягона мудофааси бор. Бизда турли масалалар бўйича муайян тортишувлар мавжуд. Аммо биз ҳеч қачон кесиб ўтмаган “қизил чизиқ” бор”, деган Лукашенко.
У Беларусь ҳамда Россиянинг мудофааси ва хавфсизлиги “муқаддас иш” эканини қўшимча қилган. Лукашенко, шунингдек, унинг Путин билан сўнгги учрашуви самарали бўлганини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Путин ва Лукашенко жорий йил тўрт марта учрашди.
Охирги учрашув 13 июль куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтди. Музокаралар беш соатдан кўпроқ давом этди. Ўзаро суҳбат давомида томонлар иқтисодий ҳамда халқаро муносабатлардаги вазиятга тўхталиб ўтган. Ўз навбатида, Александр Лукашенко Ғарб томонидан давом этаётган босимга эътибор қаратиб, Беларусь Россия билан сақланиб қолган алоқалар туфайли санкцияларга қарши бардош бераётганини таъкидлаган.
LiveБарчаси