Путин ва Лукашенко ўртасидаги музокара беш соат ўтиб якунланди

Олам 4195
image_2021-07-13_21-53-55

Бугун, 13 июль куни Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўртасида Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган учрашув якунланди. Музокаралар беш соатдан кўпроқ давом этди.

Ўзаро суҳбат давомида томонлар иқтисодий ҳамда халқаро муносабатлардаги вазиятга тўхталиб ўтган. Ўз навбатида, Александр Лукашенко Ғарб томонидан давом этаётган босимга эътибор қаратиб, Беларусь Россия билан сақланиб қолган алоқалар туфайли санкцияларга қарши бардош бераётганини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Путин ва Лукашенко ўртасидаги Санкт-Петербурда бўлиб ўтган учрашув жорий йилнинг ҳисобига тўртинчиси бўлди. Бунгача улар февраль, апрель ва май ойларида кўришган. Ушбу учрашувларнинг барчаси Россия ҳудудида бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Президентлар мунтазам равишда телефон орқали мулоқот қилади.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 2.9
t
×