Россия Украина урушидаги мақсадларидан бирини амалга оширди

Олам

image

Қрим ва Донбасс Украина ҳудуди орқали қуруқликдаги йўлак орқали боғланди. Бу ҳақда Қрим Республикасининг Россия Президенти ҳузуридаги доимий вакили, Қрим ҳукумати Бош вазири ўринбосари Георгий Мурадов РИА Новости агентлигига маълум қилди.

“Қримдан Мариуполгача бўлган автомобиль йўли назоратга олинди”, дея тушунтирган агентлик суҳбатдоши.

Мурадовнинг сўзларига кўра, украинлар билан жанглар давом этаётган бир пайтда, бу йўналиш ДХР эгаллаб олган ҳудудлар аҳолисига гуманитар юкларни етказишда ёрдам беради.

“Йўл Қрим учун яриморолни Мариуполь, Азов денгизининг металлургия маркази ва Донбасс саноат минтақаси билан боғлайдиган муҳим магистралга айланиши мумкин. Совет даврида бу қаттиқ йўл Евпаториядан Мариуполь орқали Донецкгача уй-рўзғор буюмларини ташишни таъминланар эди”, деган доимий вакил.

Унинг фикрича, энди Қрим денгиз портлари ва Азов денгизининг асосий портлари - Мариуполь ва Бердянск орқали юк ташиш бўйича ҳамкорлик ҳақида ўйлаш керак.

Қайд этиш керакки, Украина расмийлари уруш бошлангандан бери Россия муқаддам эгалланган Қримни қуруқлик йўли орқали Донбасс билан туташтирмоқчи экани ҳақида бонг уриб келаётганди.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

597

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг