Россия Озарбайжонга элчихонага ҳужум масаласини ҳал қилишга ваъда берди

Олам

image

Россия Эроннинг Озарбайжон элчихонасига қилинган ҳужум оқибатларини бартараф этишидан манфаатдор ва бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беришга интилади. Бу ҳақда бугун, 28 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия-Озарбайжон экспертлар кенгашининг учинчи йиғилишида сўз очди.  

“Биз Озарбайжон билан бошқа минтақавий форматларда ҳам ҳамкорлик қиламиз, хусусан, энг юқори даражадаги Россия-Озарбайжон-Эрон уч томонлама форматb яратилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатган, ҳеч бўлмаганда ковид давригача ва анча олдин. Унинг ҳам келажаги яхши деб ўйлаймиз”, деган у. 

У эронлик ҳамкасблари Озарбайжон дипломатик ваколатхонасига қилинган қонли ҳужум оқибатларини бартараф этиш учун зарур чораларни кўришидан манфаатдор экани ва бу масалани ҳал қилишга ёрдам беришга ҳаракат қилишини билдирди.  

Эслатиб ўтамиз, 27 январ куни Озарбайжон ТИВ мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилгани, оқибатда дипломатик миссиянинг хавфсизлик бўлими бошлиғи ҳалок бўлгани ва унинг икки ҳамкасби яралангани ҳақида хабар берган эди.  

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев қуролли ҳужумни қоралаб, уни теракт деб атади ва зудлик билан тергов қилинишини, айбдорларнинг жазоланишини талаб қилди. 29 январь куни мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари – жами 53 киши Бакуга эвакуация қилинди. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов журналистларга элчихона дипломатик фаолиятини тўлиқ тўхтатганини, бироқ Табриздаги бош консуллик нормал фаолият юритишда давом этишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг