Россия АҚШни Донбассдаги провокацион ҳаракатлари оқибатидан огоҳлантирди 

Олам 6165
image
-

Украина шарқида Киевнинг АҚШ бошчилигидаги ғарбий ҳомийлари томонидан провокацион ва қатъиятли чизиқ мавжуд. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди. 

Рябковга кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтонни ушбу провокацион ҳаракатлари оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди. 

Шунингдек, Рябков Россия Федерацияси ва АҚШ вакиллари Украинанинг жануби-шарқидаги вазиятни муҳокама қилганини ҳамда Москва ва Вашингтон ўртасида Донбассдаги вазият бўйича алоқа ўрнатилганини таъкидлаган.  

"Биз Донбассдаги вазият бўйича АҚШ маъмурияти билан алоқалар ўрнатдик. Америка томонига нима бўлаётганини тўлиқ тушунтирдик", деган у. 

"Вашингтон ушбу мувофиқлаштирилган сиёсатнинг оқибатларидан хавотирда бўлиши керак. Мен энди бу мавзуга қайтиш учун сабаб кўрмаяпман", деб таъкидлаган Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари. 

Кеча, 5 апрель куни АҚШ Давлат департаменти вакили Вашингтон Украина шарқидаги вазият бўйича Москва билан алоқада бўлишга тайёрлигини маълум қилди. 

Шу билан бирга, АҚШ Россия қўшинларининг Украина билан чегарада, шунингдек, Қримда ҳаракатланиши ҳақидаги хабарларни "ишончли" деб ҳисоблайди. 

АҚШ Ташқи сиёсат департаменти вакили, шунингдек, Россияни "вазиятнинг кескинлашишига олиб келадиган ҳаракатлардан тийилишга" чақирган. 

Маълумот учун, Донбассдаги ҳарбий можаро 2014 йилда, Донецк ва Луганск вилоятларининг бир қисми Киевдаги марказий ҳукумат алмашганидан сўнг ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин бошланди. Украина Россияни ушбу ҳудудларни босиб олганликда айбламоқда. Москва доимий равишда ушбу даъвони рад этиб келади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Россиянинг Донбасс ва Қримда давом этаётган тажовузи шароитида АҚШ Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлашини тасдиқлаганди. 

Шундан сўнг Кремль АҚШнинг Украинани “Россия тажовузидан” ҳимоя қилиш режасига жавоб қайтарди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 220
Рейтинг: 2.9
t
×